Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» транспорт йўлаги орқали илк юк поезди йўлга чиқди

«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» транспорт йўлаги орқали илк юк поезди йўлга чиқди

«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» мультимодал транспорт йўлаги орқали Тошкентга 30 та контейнердан иборат блок поезди йўлга чиқди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Циан шаҳрида бўлиб ўтган «Хитой – Марказий Осиё» саммити доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш мақсадида «Zhejiang Union of Railway Logistics» компанияси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Қирғиз темир йўли» миллий компанияси давлат корхонаси ҳамкорлигида Ланджоу станциясидан Тошкентга 30 та контейнердан иборат блок поезди ҳаракати йўлга қўйилган.

«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» транспорт йўлаги бўйлаб юк ташишни рағбатлантириш мақсадида илк синов поезди ҳаракатига 9 июнь куни старт берилган.

Маълумотларга кўра, таркибида қуёш панеллари, механик жиҳозлар, матолар ва бошқа юклар бўлган умумий қиймати 2,5 млн АҚШ долларини ташкил этувчи юк поезди Хитойнинг Ланджоу шаҳридан Тошкентга 15 кунда етиб келиши белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг