«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўлининг муҳим объектлари қурилиши бошланди

Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Сузақ туманида «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» халқаро темир йўл лойиҳаси доирасида туннел қурилиши ишлари бошланди.
Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳамда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ вакилларидан иборат делегация ҳам иштирок этмоқда.
Лойиҳа доирасида умумий узунлиги 10 километрдан ортиқ бўлган 3 та туннел қурилиши режалаштирилган. Жумладан:
- 1-сон Норин (Жаман-Даван) туннели — 12,5 км,
- Қўштоба (Қозормон) туннели — 13,2 км,
- Фарғона тоғ туннели — 12,2 км.
Эслатиб ўтамиз, мазкур темир йўл қурилишига 2024 йил 27 декабрь куни Жалообод шаҳрида расман старт берилган эди. «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўлининг умумий узунлиги 532,53 кмни ташкил этади.
Лойиҳа Марказий Осиёни халқаро логистика занжирига боғловчи муҳим транспорт йўлагига айлантириши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter