Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хивада товламачилик қилган кадастр ходими ушланди (видео)

Хивада товламачилик қилган кадастр ходими ушланди (видео)

Давлат кадастрлари палатасининг Хива туман филиали ходими ўзининг қайнотаси номида бўлган 4 минг кв. метр ер майдони 2021 йилда харидорга нотариал тартибда сотилганлигини била туриб, товламачилик жиноятини содир этган. Яъни у гўёки ушбу ер майдонида ўзининг ҳам улуши бўлганлигини рўкач қилиб, ерни сотиб олган фуқародан ўз улуши сифатида 60 минг АҚШ доллар талаб қилади.

Ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пулни таниши орқали олган вақтида ушланди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда ДХХ Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ва вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбирда “Хоразм йўл қурилиш” МЧЖда бўлим бошлиғи лавозимида ишловчи шахс ҳам жиноят устида қўлга олинган.

У Хива туманидаги оилавий корхонага тегишли 8500 квадрат метр ер майдонига ҳеч қандай ҳужжат расмийлаштирмасдан, асфальт ётқизиб бериш эвазига корхона раҳбаридан 1 млрд 306 млн сўм талаб қилган ва шундан 48 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг