Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмда ер талон-торож қилиниши билан боғлиқ жиноят фош этилди

Хоразмда ер талон-торож қилиниши билан боғлиқ жиноят фош этилди

Хоразм вилояти прокуратураси ер талон-торож қилиниши билан боғлиқ жиноят фош этди.

Маълум қилинишича, олиб борилган текширишларда фуқаро Ш.Г. томонидан Янгиариқ тумани «Қўриқтом» маҳалласи ҳудудидаги «Б.Т.И.» фермер хўжалигига ажратилган 34 балл бонитетли жами 40,7 гектар суғориладиган ер майдонининг 37,9 гектар қисмида ноқонуний равишда сунъий балиқ кўли ташкил қилиб, тупроқнинг унумдорлик қатламини бузиб, давлат манфаатларига 15,4 млрд. сўм миқдорида зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан «Б.Т.И. » фермер хўжалиги раҳбари Г.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 197-моддаси ва бошқа тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг