Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмда ичимлик ва оқова сувлар нархи кўтарилади

Хоразмда ичимлик ва оқова сувлар нархи кўтарилади

Халқ депутатлари Хоразм вилоят кенгашининг 2023 йил 18 октябрдаги «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар учун тарифларни белгилаш тўғрисида»ги қарорига асосан вилоятда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари учун янги тарифлар (нархлар) тасдиқланди.

 Унга кўра 2023 йилнинг 3 ноябридан қуйидаги белгиланган тарифлар амалда қўлланилади:

Ичимлик суви:

  • аҳоли учун –1 м3 - 2800 сўм;
  • буджет ташкилотлари учун - 1 м3 - 5700 сўм;
  • улгуржи истеъмолчилар учун - 1 м3 - 5 700 сўм;

Оқова сув хизмати учун:

  • аҳоли учун – 1 м3 – 1550 сўм;
  • буджет ташкилотлари учун - 1 м3– 2400 сўм;
  • улгуржи истеъмолчилар учун - 1 м3– 2400 сўм.

«Ўзсувтаъминот» корхонаси маълумотлариа кўра, ўтган беш йилда Хоразм вилоятида марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 52,1 фоиздан 85,5 фоизга етказилди. Жорий йил якуни билан бу кўрсаткич 90 фоизга етказилиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг