Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги авлод дарсликлари «Халқ таълими»га бепул берилади – вазир ўринбосари

Янги авлод дарсликлари «Халқ таълими»га бепул берилади – вазир ўринбосари

Янги авлод дарсликлари апробациядан сўнг Халқ таълим вазирлигига бепул берилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев маълум қилди.

Қайд этилишича, яқинда тақдимоти ўтказилган замонавий дарсликлар маълум ташаббускор гуруҳлар томонидан беғараз тарзда ишлаб чиқилган ва унга ҳозиргача бюджет маблағлари сарфлангани йўқ. Тажриба синови якунланлангач, дарсликлар вазирлик ихтиёрига бепул берилади.

«Аслида дарсликларни яратиш ва чоп этиш қисми бор. Очиғи, дарсликни яратиш уни чоп этишдан кўра қийин ва қиммат жараён. Шу пайтга қадар турли сабаблар билан дарсликлар мазмунига етарли эътибор берилмаган.

Уни чоп этиш жараёнлари эса ўрнатилган тартибда, «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонунга асосан, очиқ ва шаффоф тендерлар орқали ўтказилади. Бунинг очиқлигини ОАВ Молия вазирлиги портали орқали ҳам кузатиб, ким қанча дарслик чоп этганини кўриши мумкин», – дейди вазир ўринбосари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг