Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янгийўлда бир оиланинг 5 нафар аъзосини ўлдирган шахсга энг оғир жазо берилди

Янгийўлда бир оиланинг 5 нафар аъзосини ўлдирган шахсга энг оғир жазо берилди

Жорий йилнинг июль ойида Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида бир оиланинг 5 нафар аъзоси қотиллик қурбони бўлганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Бугун, 28 ноябрь куни Тошкент вилоят судида мазкур жиноий қилмишга қўл урган 29 ёшли З.С.га (эркак, Наманган вилоятида туғилган) оид жиноят ишини биринчи инстанциясида кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Б. Розиқов раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ З. С. Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а», «в», «ж», «з» ва «и» бандлари, 118-моддаси 1-қисми, 134-моддаси, 164-моддаси 3-қисми «в» ва «г» бандлари ва 173-моддаси 2-қисми «б» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони махсус тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Ўз навбатида, биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақли эканлиги томонларга маълум қилинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг