Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йил бошидан бери қарийб 300 та авиапарвозини бекор қилган компания назоратга олинди

Йил бошидан бери қарийб 300 та авиапарвозини бекор қилган компания назоратга олинди

Ижтимоий тармоқларда  маҳаллий авиакомпаниялардан бирининг мижозларини сарсон қилаётгани ва бекор қилинган авиапарвозлар учун харид қилинган чипта пулларини қайтармай келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Рақобатни қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш олиб бориб, бу борадаги айрим тафсилотларни маълум қилди.

Унга кўра, ҳақиқатан ҳам маҳаллий авиакомпания – «Humo air» МЧЖ томонидан 2024 йилда 284 та авиа рейслар бекор қилинган ва  авиачипта харид қилган йўловчилар пулларини қайтариб ололмаяпти. Бу билан авиакомпания «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 19 ва 21-моддалари талабларини бузилган.

Ўз навбатида, «Humo air» МЧЖ маъмурияти Қўмитага бугунги кунгача истеъмолчилардан келиб тушган 3 мингта мурожаатдан 2 минг нафари қаноатлантирилгани ва авиачипта учун тўлаган 1 млрд 500 млн сўм маблағ истеъмолчиларга қайтариб берилганини маълум қилди.

Шунингдек, 6 нафар истеъмолчининг талабига кўра, авиакомпания ўз ҳисобидан бошқа авиакомпаниядан 7 млн 498 минг 758 сўмга чипталарни харид қилиб топширган. Авиакомапания томонидан парвози амалга ошмаган қолган йўловчиларга ҳам пулни қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Рақобат қўмитаси фойдаланилмаган авиачипталар учун истеъмолчиларга тўлақонли тўловларни қайтариш бўйича назорат ўрнатилганлигини маълум қилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг