Темир йўл қатновлари ва ички авиарейслар жадвали қайта кўриб чиқилади
Тошкент – Шаҳрисабз йўналишидаги «Афросиёб» тезюрар поезди фақат якшанба куни қатнаши қайд этилди. Бу қатновда сайёҳнинг шаҳар билан танишиши учун беш соат атрофида вақти қолади.
Flydubai авиакомпанияси самолётни эгаллашга уринишдан сўнг Исроилга парвозларни вақтинча тўхтатди
Ҳодисадан сўнг Исроил транспорт вазири Мири Регев Flydubai’нинг мамлакатга барча рейсларини бекор қилишни талаб қилган. Авиакомпания билан келишувга кўра, мамлакатга фақат Исроил билан дипломатик муносабатларни қўллаб-қувватловчи давлатлар паспортига эга учувчилар қўниши мумкин.
Centrum Air Тошкентдан Шри-Ланкага тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди
Centrum Air авиакомпанияси янги халқаро йўналишни ишга туширмоқда: 2026 йил 28 октябрдан Тошкентдан Шри-Ланка жанубида жойлашган Mattala Rajapaksa халқаро аэропортига (Hambantota, HRI коди) мунтазам тўғридан-тўғри рейслар қатнови бошланади.
Олмаотадан Урганчга мунтазам авиақатнов йўлга қўйилди
Парвозлар ҳафтасига икки марта — ҳар пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Пекин – Тошкент авиарейслари ҳафтасига етти мартагача оширилиши мумкин
Хитой томони, айниқса, Фарғона водийси аэропортларига қизиқиш билдирмоқда. Ушбу ҳудуд билан тўғридан тўғри авиаалоқаларни йўлга қўйиш истиқболлари ўрганилади.
Ўзбекистон ва Ироқ ўртасида тўғридан тўғри авиарейслар йўлга қўйилиши мумкин
Томонлар туризм ва бизнес алоқаларини фаоллаштириш учун янги авиақатновлар ҳамда қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш масалаларини кўриб чиқди.
Шанхай–Тошкент тўғридан тўғри авиарейслари йўлга қўйилди
Хитой авиакомпанияси Тошкентга янги тўғридан-тўғри рейсларни бошлади. Бу йўналиш туризм ва бизнес алоқаларини янада фаоллаштириши кутилмоқда.
Дунёдаги энг узун авиарейс йўлга қўйилмоқда
Шанхай ва Буэнос-Айрес ўртасидаги парвоз 29 соатгача давом этиши мумкин.
Улан-Батордан Тошкентга тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади
Музокара давомида рейсларни амалга оширувчи «Hunnu Air» авиакомпаниясига керакли слотлар ажратилиши масаласига аниқлик киритилди ҳамда транзит йўловчиларга хизмат кўрсатиш механизми ва тартибини мувофиқлаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар белгиланди.
Тошкентдан Москвага учган самолёт дронлар ҳужуми сабабли Қозонга мажбурий қўнди
Тошкент–Москва йўналишида парвоз қилган СУ1871 рейси дронлар ҳужуми туфайли Қозон аэропортига мажбурий тарзда қўнди.

