Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йил бошидан буён 700 тупдан ортиқ қимматбаҳо навли дарахтлар кесилган – Бош прокуратура

Йил бошидан буён 700 тупдан ортиқ қимматбаҳо навли дарахтлар кесилган – Бош прокуратура

Охирги йилларда Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ўсимликлар режасиз ва назоратсиз йиғиб олиниши натижасида табиий захиралар ва популяцияларининг ўсиш майдонлари қисқариши кузатилмоқда.

Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, жумладан, Сурхондарё вилояти «Боботоғ» давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида жорий йил июль-сентябрь ойларида 11 550 туп табиий ҳолда ўсувчи «тожик кавраги» доривор ўсимлиги ноқонуний кесилиб, табиатга 5,7 млрд сўм зарар етказилганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шунингдек, 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-46-сон Фармон билан дарахтлар кесилишига мораторий эълон қилинган бўлишига қарамай жойларда дарахтларнинг ноқонуний кесилиши билан боғлиқ ҳолатлар кўплаб учраётгани айтилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг ўтган даврида дарахтларнинг ноқонуний кесилиши билан боғлиқ 2 427 та ҳуқуқбузарлик қайд этилиб, шундан 714 туп қимматбаҳо навли дарахтлар ноқонуний кесилишига йўл қўйилган.

«Умуман назорат тадбирлари давомида аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида мутасадди идораларга 107 та тақдимнома киритилди, 206 та ноқонуний ҳужжатларга протест келтирилди, судларга 4 та даъво аризаси киритилди, 304 нафар шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилди, қўпол қонун бузилиши ҳолатлари бўйича 7 та жиноят иши қўзғатилди ҳамда 228 нафар  фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди», – дейилади идора хабарида. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг