«Ёш китобхон» танлови совринига электромобил қўйилди
Энди ўзбекистонлик ёшлар китоб ўқиб, совғасига электромобил ютиб олиши мумкин.
Гап шундаки, «Ёш китобхон» танлови ғолиблари учун Президент совғаси – электромобил бериладиган бўлди.
Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев бу ҳақда пост қолдириб, жумладан, шунай дейди:
«Ёш китобхон» танлови йилдан йилга китобхонларимиз учун кенг имкониятлар тақдим этаётганини маълум қиламиз. Эндиликда, барча адабиётларни сиз нафақат электрон шаклда ўқишингиз балки «Mutolaa» иловаси (Play Market / App Store) орқали аудиошаклда ҳам тинглашингиз мумкин. Финал ғолибларига эса Президент совғаси электромобил насиб қилади».
Танловда иштирок этишни истаган ёш китобхонлар @yoshkitobxon_bot телеграм боти орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter