Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юқори технологияли маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга давлат бинолари имтиёзли ижарага берилади

Юқори технологияли маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга давлат бинолари имтиёзли ижарага берилади

Президентнинг кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан бўлиб ўтаётган учрашувида яратилган шароитлар ҳисобига уч йилда 250 мингта янги корхона иш бошлагани, уларнинг кўпчилиги «оёққа туриб», фаолиятини кенгайтириши учун ер ва бино керак бўлаётгани таъкидланди.

«Ҳокимлар ерларни танлашда, энг аввало, кенгайиш истагида юрган, лойиҳаси тайёр тадбиркорлар сўраган жойларни аукционга чиқариши зарур», – деди Президент.

Масалан, Юнусободдаги «Мингбоев роботикс» корхонаси ногиронлиги борлар учун протез ва экзо-скелетлар ясаб, 100 га яқин одамни фаол ижтимоий ҳаётга қайтарган. Тадбиркор фаолиятини кенгайтириш учун ногиронлиги бўлган одамлар бемалол кириб-чиқиши учун қулай жой сўраган.

Бундай юқори технологияли маҳсулот яратадиган тадбиркорларга 10 минг квадрат метргача бўлган давлат объектлари 5 йилга бепул ижарага берилиши белгиланди.

Шу билан бирга, бу борада янги тизим жорий қилинади: 15 та туман ва шаҳарда барча давлат идоралари туманлар марказидаги битта кўп қаватли бинога кўчирилади. Янги биноларнинг 1-2-қаватлари тадбиркорларга сотилади.

Ушбу туманларда давлат идораларидан бўшайдиган 150 та бино аукционда тадбиркорларга таклиф қилинади.

Бу йил кичик ва ўрта бизнес лойиҳалари инфратузилмасига ажратилиши белгиланган 1 триллион сўмга қўшимча 500 миллиард сўм ажратилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг