Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

110 нафар информатика ўқитувчилари Beeline Academy’да малака ошириш курсларини тамомлади

110 нафар информатика ўқитувчилари Beeline Academy’да малака ошириш курсларини тамомлади

VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига кирувчи Beeline Uzbekistan умумтаълим мактаблари информатика ва ахборот технологиялари ўқитувчиларининг малакасини ошириш дастурида ҳамкор сифатида иштирок этди.

Ўқитувчилар учун малака ошириш курслари Beeline Academy томонидан Tashkent International University of Education ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ўртасида кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик меморандуми асосида ташкиллаштирилди.

Ўқув курслари давомида Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларининг 110 нафар информатика ва ахборот технологиялари ҳамда касбий IT-таълим йўналиши ўқитувчилари Phyton дастурлаш кўникмаларига эга бўлдилар, 3D графика воситаларини ўзлаштирдилар ва Frontend дастурини ишлаб чиқиш асослари билан чуқур танишдилар. Курсларни тажрибали мутахассислар — TIUE ўқитувчилари олиб боришди. Дастурда муваффақиятли иштирок этган барча ўқитувчиларга битирув сертификатлари топширилди.

"Мен информатика, математика ва физика ўқитувчисиман, 6-дан 11-синфгача дарс бераман. Информатика — билимларнинг асоси, у барча фанларни бирлаштиради. IT-саводхонлик, бу — шунчаки кўникма эмас, балки ҳаёт талаби, деб ҳисоблайман. Beeline Academy дастури билимларга жуда бой ва қизиқарли ўтди, айниқса 3D-моделлаштириш. Олган билимларимни албатта ўқувчиларим билан улашаман", — дея бўлишади Тошкент шаҳар Миробод тумани 158-мактаб ўқитувчиси Касимова Нодира Эргашевна.

TIUE — Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг реал сектори эҳтиёжлари учун ахборот технологиялари, таълим ва бизнес бошқаруви йўналишлари учун олий маълумотли юқори малакали мутахассислар тайёрлайдиган Ўзбекистондаги хусусий олий ўқув юртларидан бири ҳисобланади.

“Университетимизда интилувчан, истеъдодли ва мақсадли инсонларни бирлаштиради”, – дейди TIUE ректори Носир Хўжаев. “Тажрибали профессорлар ва маърузачилардан иборат жамоамиз ўз билим ва кўникмалари билан ўртоқлашишга, мутахассисларни келажакдаги фаолиятига тайёрлаш учун шай. Beeline Uzbekistan ва TIUE ўртасидаги қўшма дастур — Ўзбекистонда IT соҳасида таълим сифатини оширишда муҳим қадамдир”.

Beeline Academy 2023 йил октябр ойида TIUE негизида Beeline Uzbekistan билан ҳамкорликда очилган. Академия Ўзбекистоннинг ёш истеъдодлари, ўқитувчилари ва бошқа IT-мутахассисларига мамлакат иқтисодиётининг турли тармоқлари учун кадрлар тайёрлаш мақсадида ахборот технологиялари ва киберхавфсизлик соҳасида онлайн ва офлайн таълим олиш имкониятини тақдим этади.

“Бу Beeline Uzbekistan мамлакатда IT-соҳасини ривожлантиришга киритган навбатдаги сармоясидир. Умид қиламизки, Beeline Academy малака ошириш дастурини тамомлаган ўқитувчилар олган билимлари ва кўникмалари туфайли ёшларнинг камол топишлари учун ҳамда меҳнат бозорида катта талабга эга бўлган янги авлод юқори малакали кадрларни тайёрлашга ўз ҳиссаларини қўшишади”, — дея ўртоқлашди Beeline Uzbekistan бош директори Анджей Малиновски.

***

“Unitel” МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб “Beeline Uzbekistan” савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам шаҳрида (Нидерландия) жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.

VEON 6 жадал ривожланиб бораётган мамлакатда 160 миллиондан зиёд фойдаланувчиларга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларининг провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлаштирилган.

Beeline Uzbekistan’да 1,9 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. “Unitel” МЧЖ — Ўзбекистоннинг йирик солиқ тўловчи компанияларидан бири. Beeline SB’нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 2 миллиард долларга яқин солиқ тўланган.

Сайт: beeline.uz
Facebook: fb.com/beeline.uz
Инстаграм: @beeline_uzbekistan
Телеграм: t.me/beelineuzbekistan
Twitter: twitter.com/beeline_uz
LinkedIn: @beeline-узбекистан

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг