Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абдулазиз Мансуров: «Beeline менинг қонимда!»

Абдулазиз Мансуров: «Beeline менинг қонимда!»

Оддий call-марказ операторидан стратегик режалаштириш ва тижорат таҳлили хизмати раҳбаригача — Абдулазиз Мансуров бу йўлни Beeline Uzbekistan’да бор-йўғи ўн йил ичида босиб ўтди. Компаниянинг 15 йиллигини нишонлашда у олтин мукофотга сазовор бўлди — ўзи табассум билан айтганидек, Beeline’га бўлган муҳаббати учун. Аслида эса — ажойиб тижорат натижалари учун.

Дунёдаги энг бахтли одам

Абдулазиз абонент билан илк телефон суҳбатининг барча тафсилотларини эслайди. Балансни текшириш ҳақидаги жуда оддий саволга жавоб бериш керак эди, лекин одатга кўра, ёш call-марказ ходимининг овози титраб кетган. «Аммо бу ишни амалга оширганимни тушунганимда, дунёда мендан бахтли одам йўқ эди!» – дейди у.

Бу воқеадан бир неча ҳафта олдин у қийин танловга дуч келган эди. Бакалавриатдан сўнг Абдулазиз ўқишни давом эттиришни режалаштирган, уяли алоқа компаниясига ишга кириш ҳақида ҳеч қандай фикр ҳам йўқ эди. Лекин айнан Тошкент политехника университетига магистратурага ҳужжат топширган куниёқ операторидан SMS келади. Бу Beeline алоқа марказига ишлаш таклифи билан жўнатмаси эди. Университетдан ҳали ҳам аниқлик йўқ эди ва Абдулазиз Мансуров резюмесини юборишга қарор қилди. «Ўша куни менга қўнғироқ қилишди ва суҳбатга таклиф қилишди. Лекин суҳбатни имтиҳон куни тайинлашди, ростини айтсам, кела олмаслигимни огоҳлантирдим. Қайтиб қўнғироқ қилишмайди, деб ўйладим. Бироқ, менга осонгина бошқа санани белгилашди. Суҳбат яхши ўтди. Ва мен ҳам имтиҳондан ўтдим. Мен яна оралиқда қолган эдим, лекин компания яна менга имконият яратди — мен ишни университетда ўқиш билан бирлаштира олдим. Эрталаб ўқидим, тушдан кейин қўнғироқларга жавоб бердим», — дейди Абдулазиз.

Эсда қоларли биринчи қўнғироқдан олдин икки ҳафталик машғулотлар бўлган. «Ишга қабул қилинганлар»га абонентлар билан қандай мулоқот қилиш, ўзини тўғри таништириш ва турли масалаларни ҳал этиш йўллари тушунтирилди. Мижозлар билан ишлаш учун махсус тизимларни ўзлаштириш, компаниянинг ички жараёнларини ўрганиш керак эди. «Бу мен учун бошқа дунё эди. Бунгача уяли алоқа операторлари қандай ишлашини билмасдим. Менга ҳаммаси ёқди. Мен билимларни жуда тез ўзлаштира бошладим. Мен ҳамон ёзувларим бириктирилган дафтарларимни сақлаб қўйганман», — деб эслайди Абдулазиз Мансуров call-марказдаги ўқишини.

Кимга омад кулиб боқади

Абдулазиз бир ярим йилга яқин call-марказида «оддий мутахассис» бўлиб ишлаган. Бу жуда керакли тажриба орттиришга ёрдам берди, чунки бошида ҳамма нарса ўргатилмайди — фақат амалиёт абонентларга нима дейиш ва қандай муомала қилиш ҳақида ҳақиқий тушунча беради. Ва кейин унга менежмент билимларини (магистратурада Абдулазиз айнан шуни ўқиган) бошқа гуруҳда қўллашни таклиф қилишди. Энди эса катта маслаҳатчи сифатида. Натижа – бир неча ой ичида ушбу гуруҳ call-марказнинг ички рейтингида олтинчи ўриндан иккинчи ўринга кўтарилди.

Бунинг уддасидан қандай чиқилди? «Ечими оддий эди: ҳар бир ходимга қандай қилиб тўғри ишлаш кераклигини ва энг муҳими, нима учун шундай қилиш кераклигини алоҳида тушунтириш керак, — дейди у. — Мен ҳар доим таниқли одамларнинг муваффақият ҳикояларидан илҳомланганман. Албатта, ҳар кимнинг ўз йўли бор, лекин сиз онгли равишда муваффақиятга интишингиз керак. Қаттиқ меҳнат қилинг — ва омад сизга албатта кулиб боқади! Айна шуни биз тушунтиришга ҳаракат қилганмиз. Айтганча, менинг бутун таржимаи ҳолим бу ҳақиқат эканлигини исботлайди».

Бу ростдан ҳам ҳақиқат: Абдулазиз олти ой катта маслаҳатчи бўлиб ишлади. Ва кейин тижорат дирекциясидан телефон қўнғироғи бўлди. Истиқболли ёш мутахассисга ўзини таҳлилий соҳада синаб кўриш таклиф қилинди. «Рақамларни жуда яхши кўраман, шунинг учун қизиқ бўлди, — деб тан олади Абдулазиз Мансуров. — Айнан шу пайт магистратурани тугатаётган, диссертация ёзаётгандим. Ва тез орада у тижорат ҳисоботи бўйича катта мутахассис сифатида ишлаши мумкин эди, энди ишини ўқиш билан бирлаштиришнинг ҳожати йўқ эди».

Мижозга яқинроқ!

«Барча қиладиган ишимни меҳр билан қиламан. Кичик ишми, ката ишми, фарқи йўқ», – дейди қаҳрамонимиз. Ишга бундай муносабат шундай ажойиб натижаларни бермаслиги мумкин эмас эди. Абдулазиз Мансуров Beeline Uzbekistan’нинг маркетинг бўйича директори лавозимини эгаллаган давр бўлганини эслашнинг ўзи кифоя. Ушбу муҳим лавозимга тайинланганида у ... 28 ёшда эди! Унинг эътироф этишича, ўша пайтда ота-онаси бундан жуда ғурурлангани уни жуда ҳам илҳомлантирган - уларнинг қўллаб-қувватлаши туфайли у ажойиб натижаларга эришган.

Ёш топ-менежернинг бевосита иштироки билан компания абонентлар базасининг қисқаришини тўхтатиб, уни яна кўпайтиришга киришди.

«Ҳеч кимга сир эмаски, икки йил давомида бизнинг динамикамиз яхши бўлмаган, – дейди Абдулазиз Мансуров. — Бунга кўплаб турли омиллар сабаб бўлган, улардан бири биз мижозлардан кўра кўпроқ даромадга эътибор қаратганимиз эди. Янги лавозимимда мен барчага мижоз биз учун ҳамма нарсадан устун эканлигини тушунтиришга ҳаракат қилдим. Охирги бир ярим йил давомида эса ана шу мафкура туфайли ижобий натижаларга эришдик».

Янги «парвоз»га Beeline бренди ҳақидаги тасаввурни тубдан ўзгартирган йирик кампаниялар ёрдам берди. ZO‘R тариф линиясининг қайта ишга туширилиши шулар жумласидандир. Компания ўн йил олдин шунга ўхшаш номга эга бўлган муваффақиятли тарифларга эга эди ва савдо бўйича мутахассислар «илдизларга қайтишга» қарор қилишди. Улар ўзбек эстрадасининг машҳур хонандаси Жаҳонгир Позилжоновни (бир вақтлар ZO‘R-ZO‘R рекламаси учун суратга олинган) реклама ролигида иштирок этишга таклиф қилишди, янги маҳсулот ва унинг афзалликлари ҳақида ижодий видеоролик қилишди. Суратга олиш ишлари Истанбулда бўлиб ўтди.

«Янги видео ва маҳсулот туфайли биз ёшлар ўртасида бренд тушунчасини яхшилашга муваффақ бўлдик. ZO‘R ишга туширилганда Beeline мамлакат уяли алоқа операторлари орасида учинчи ўринда эди. Икки чоракда яна етакчиликни қўлга кирита олдик», — дейди Абдулазиз Мансуров.

Ёшлар орасидаги муваффақият илҳомлантирди: айнан шу ёшдаги абонентларга қараган ҳолда, Beeline Uzbekistan ўтган йили интернет-пакетларни янгилади. Энг машҳур ёш тиктокерлардан бири Озод Хурамов реклама кампанияси иштирокчисига айланди. Шундай қилиб, TikTok ZO‘R-Dance танловини ишга туширди. Натижа – деярли 35 миллион кўриш, ўша пайтда Ўзбекистон учун рекорд.

Драйвда

Абдулазиз Мансуровнинг энг севимли сўзларидан бири бу «драйв». Севимли иш ҳақиқатан ҳам кучли ҳис-туйғуларни ҳадя қилади. Масалан, ўтган йилнинг март ойида шундай бўлган эди: Наврўз олдидан Beeline бир неча соат ичида 4G интернет-пакетларини ишга туширган эди. Ва уларнинг уланиши сотувчиларнинг умидларини икки баравар оширди.

«Мен ғалабанинг ёрқин таъмини эслайман! Бу ўзимизга, йигитларимизга ишончни янада мустаҳкамлади, — дейди Абдулазиз. — Бизда ажойиб жамоа, драйв муҳити бор. Ҳар куни эрталаб уйғониб, табассум билан ҳозир ишга бораман, деб ўйлаш жуда зўр. Бу ёқимли ҳис менга куч бағишлайди. Агар менга бошқа жойда ишлашни таклиф қилишса, мен албатта йўқ деб айтаман. Beeline менинг қонимда, буни ўзгартириб бўлмайди».

Албатта, Абдулазиз Мансуровнинг фикру-ҳаёли нафақат тижорат таҳлили ва стратегик режалаштиришга бағишланган. У ҳамкасблари билан теннис ва футбол ўйнайди. Дўстлар билан ҳафтада бир марта — «ҳар қайси ҳақиқий ўзбек йигити каби» — чойхонада учрашишни унутмайди. Абдулазизнинг икки фарзанди бор, ўғли уч ёшда, қизи икки ёшда, шунинг учун у оиласига максимал даражада эътибор беришга, иш ва шахсий ҳаёт ўртасидаги мувозанатни сақлашга ҳаракат қилади. «Тўғри, аёлимнинг сўзларига кўра, мен буни унчалик уддаламайман», — деди у жилмайиб.

Яқинда унда янги севимли машғулот пайдо бўлди — пазандалик. Дўстлари билан тоғга чиққанида ёки дам олиш кунларида оиласи билан у доимо овқат пиширади. Сўнгги олти ой ичида у паста ва рисотто тайёрлаб, итальянча таомларга қизиқиб қолган. Ишда бўлгани каби, у ҳамма нарсани чин юракдан қилади, шунинг учун унинг овқатлари жуда мазали бўлиб чиқади.

Ҳаётга бўлган бундай муносабат ўз-ўзидан ажойиб «лайфхак»дир. Аммо Абдулазиз Мансуров муваффақиятнинг бошқа ресептлари билан ҳам бўлишиши мумкин. «Ўн ёки йигирма йилга эмас, балки беш йилга мақсадлар қўйинг — улуғвор, аммо аниқ ва эришиш мумкин бўлганларини, — дейди у. – Тижорат дирекциясига илк бор келганимда, мендан кейинги беш йилдаги мақсадларим қандай, деб сўрашган эди. «Бошлиқ бўлиш!» дедим. Ва тўрт йилдан сўнг мен буни устидан чиқдим. Кенг миқёсда орзу қилинг, бор кучингиз билан ишланг! Бу менинг энг яхши маслаҳатим, чунки менинг ўзим ҳам шундай қиламан».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг