Юздан зиёд тадбиркорлик субъектлари иштирокида семинар ташкиллаштирилди
Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ва Тошкент вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ва бошқа тегишли назорат органлари билан ҳамкорликда Президентнинг тадбиркорлар билан 2024 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш дастури доирасида қабул қилинган Фармон ижросини таъминлаш мақсадида 100дан зиёд тадбиркорлик субъектлари иштирокида семинар ташкиллаштирилди.
Ўтказилган семинар давомида очиқ мулоқотда белгиланган устувор вазифаларни бажариш, тадбиркорлар муаммоларни ҳал этишга доир берилган топшириқлар, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича тушунтиришлар берилди.
Ўтказилган семинар учрашув давомида тадбиркорларни қизиқтирган барча саволларга тегишли соҳавий назорат органлари томонидан батафсил жавоб берилди.
Шунингдек, бу борада бошқа йўналишдаги Тадбиркорлик субъектлари билан ҳам учрашувлар давом эттирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter