Кўп қаҳва ичманг: 36 ёшли йигит қонида кофеин кўпайиб кетганлигидан вафот этди
Англиянинг Питерборо шаҳрида истиқомат қилувчи одам кофеин дозасини ошириб юбориш оқибатида ҳаётдан кўз юмди. Қўшниси 36 ёшли Лукаш Санделевскининг мурдасини уйидан топди. Польшалик мигрант яқинлари билан алоқага чиқмай қўйганидан хавотир олган онаси унинг қўшнилари билан боғланган.
Мурдасини турли ичимликлардан бўшаган идишлар қалашиб ётган хонанинг ўртасидан топишди. Кейинчалик маълум бўлишича, марҳумнинг қонида жуда кўп миқдорда — 282 микрограмм кофеин аниқланган. Таққослаш учун — 80 микрограмм кофеин ҳалокатли доза ҳисобланади.
Афтидан, Лукаш таркибида кофеин бўлган ичимликларни атайин кўп миқдорда истеъмол қилган. Эҳтимол, у ўзининг устида тажриба ўтказиб кўрмоқчи бўлгандир, лекин бундай аянчли оқибатга олиб келишини кутмаган бўлиши табиий. Марҳумнинг қонида кофеиндан ташқари алкоголь ҳам аниқланган, деб ёзади «Independent» нашри.
Соғликка зарар етказиб қўймаслик учун шифокорлар кунига 3-5 финжондан ортиқ қаҳва ичмасликни маслаҳат беришади. Диетологлар эса ушбу ичимликни умуман оддий сув ёки кўк чой билан алмаштиришни тавсия этишади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter