Бармоқлар увушиши нимадан дарак?
Аслида бармоқлар увушишининг ўзи касаллик ҳисобланмайди. Лекин у жиддий хасталикларга ишора қилувчи аломат бўлиши мумкин.
Остеохондроз
Бу дардга ташхис қўйиш қийин, аммо қўл бармоқлари увушиши умуртқанинг бўйин қисми ҳаракат механикаси ишдан чиққанидан дарак беради. Мазкур аломатни бартараф этиш ҳамда турмуш даражасини яхшилаш учун мунтазам тинчлантирувчи массаж ва гимнастика қилиш тавсия этилади.
Чурра
Яна бир жиддий хасталик. Унга бармоқлар увушиши ишора қилади. Баъзан умуртқа чурраси шундай белги бериши мумкин.
Юрак касалликлари
Қўл бармоқлари увушиши яқинлашиб қолган инфарктдан бевосита олдин содир бўлиши ёки бошқа юрак-қон томир касалликлари аломати бўлиши мумкин. Ҳар қандай вазиятда кардиолог билан маслаҳатлашиш керак.
Диабет
Бу касаллик қон айланиши бузилиши билан кечади. Биринчи галда, оёқ-қўллардаги майда томирлар азият чекади, натижада бармоқлар увушиб қолади. Диабетни истисно қилиш учун биокимёвий қон таҳлилини топшириш ва қонда глюкоза даражасини текшириш керак.
Витаминлар танқислиги
Бармоқлар В гуруҳидаги витаминлар, аввало, В12 витамини етишмовчилиги туфайли увушиши мумкин. Таомномага кўпроқ дон ва оқсилли маҳсулотларни киритинг.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter