Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бемор учун чой ва қаҳва зарарлими?

Бемор учун чой ва қаҳва зарарлими?

Касалликни енгишда ҳар қандай қайноқ ичимлик ҳам ёрдам бермайди. Улар ичида соғайишни секинлаштирадиганлари ҳам бор экан. Масалан чой ва қаҳва. Улар таркибида кофеин миқдори юқорилиги соғайишни секинлаштириши мумкин.

Шифокор Ольга Кабушинага кўра, шамоллаш даврида чой ва қаҳва ичмаслик тавсия қилинади. Иситма пайтида сув, шарбат, морс ва бошқа ичимликларни ичиш зарур. Ўз таркибида кофеин бўлмаган ичимлик хотиржам ухлашга ёрдам беради. Уйқу эса ортиқча харажат талаб этмайдиган энг яхши дори воситасидир.

Ичимлик таркибидан ташқари унинг ҳарорати ҳам муҳим ҳисобланади. Кашубина уни қайноқ ҳолда ичиш мажбурий эмас деб ҳисоблайди. Чунки касалланган организмга ичимликнинг ҳарорати таъсир қилади. Тумовни бошидан ўтказаётган бемор яхна эмас салқин ичимлик ичса тана ҳарорати ҳам тушишни бошлайди.

Умуман олганда, сув, чой қаҳва ва бошқа ичимликлар дорининг ўрнини боса олмайди. Улар фақатгина саломатлик тикланишини тезлаштиради ёки секишлаштиради. Юқоридаги ичимликлардан дори сифатида фойдаланиш бу хато, дорини дорихонадан излаш зарур.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг