Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Диетолог кунига қанча мандарин истеъмол қилиш мумкинлигини айтди

Диетолог кунига қанча мандарин истеъмол қилиш мумкинлигини айтди

Фото: Сергей Булкин/NEWS.ru

Соғлом одам кунига ярим килограммгача мандарин истеъмол қилиши мумкин, бу соғлиқ учун ҳеч қандай оқибатларга олиб келмайди, деди россиялик диетолог Маргарита Королёва.

Унинг сўзларига кўра, мандарин таркибида PP ва С витамини, ўсимлик клетчаткаси ва В гуруҳи витаминлари мавжуд. Шифокор ушбу маҳсулотни кундалик таомномага киритишни тавсия қилади.

«Кунига икки маҳал 250 граммдан ейишга рухсат берилади. Асосий таомлар орасида икки ҳовуч мандарин айни муддао», – деди диетолог.

У мевага аллергик реакцияси бўлган одамларни эҳтиёт бўлишга чақирди: кўп еб қўйиш ҳатто анафилактик шок билан таҳдид қилиши мумкин. Королёва, шунингдек, диабетга чалинган ёки семиришга мойил бўлганларга мандаринга ружу қўймасликни тавсия қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг