Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Диетолог тез «қаритадиган» маҳсулотларни санади

Диетолог тез «қаритадиган» маҳсулотларни санади

Тананинг қариши табиий жараён бўлиб, уни олдини олиш мумкин эмас, лекин тўғри овқатланиш орқали уни секинлаштириш мумкин. Бунинг учун бир қатор маҳсулотларни истеъмол қилишдан воз кечиш керак.

Диетолог ушбу маҳсулотлар орасида ширинликлар ва тез углеводларни алоҳида ажратиб кўрсатади.

Биз кўп миқдорда истеъмол қиладиган ҳар қандай тез углеводлар қаришни тезлаштиради. Гап шундаки, улар тезда қон оқимига кириб, шакар миқдорининг кўтарилишига замин яратади. Ва қондаги шакар миқдорининг кескин кўтарилиши, бириктирувчи тўқималарнинг қаришини кучайтиради.

Тузли овқатлар ҳам қаришни тезлаштиришга ҳисса қўшади. Шунингдек, спиртли ичимликлар шундай зарарли маҳсулотлар қаторида туради.

Умумий овқатланиш жойларида доим овқатланиш керак эмас, дейди диетолог. Агар тез қаришни хоҳламасангиз, уйда овқат пиширганингиз маъқул.

Шунингдек, мутахассислар саломатликни сақлашнинг асосий шартларини кўп сув ичиш, мунтазам жисмоний фаоллик ва яхши уйқу билан боғлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг