Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимлар қондаги қанд миқдорини тез камайтирадиган маҳсулотни аниқлашди

Олимлар қондаги қанд миқдорини тез камайтирадиган маҳсулотни аниқлашди

Фото: «Subscribe.ru»

Нўхат истеъмол қилиш қондаги қанд миқдорининг тез пасайишига ёрдам беради. Бу ҳақда «Express» хабар берди.

Таъкидланишича, нўхатнинг бу хусусияти маҳсулот таркибида клетчатка ва оқсил кўплиги билан боғлиқ. Клетчатка углеводларнинг организмга сўрилишини секинлаштиради. Натижада улар секин парчаланади. Глюкоза ҳам шулар жумласидан. Шу боис глюкоза ортиқча тўпланиб қолишга улгурмайди.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, буғдойли маҳсулотлар ўрнига куниги бир маҳал нўхатли таомлар истеъмол қилинса, олти ҳафта ичида қондаги қанд миқдори сезиларли даражада пасайиши мумкин.

Бундан ташқари, маҳсулот вазн ортишига таъсир қилиш орқали глюкоза даражасини меъёрлаштиришга ёрдам беради. Маълумотларга кўра, нўхат истеъмол қилганда одам ўзини узоқроқ тўқ ҳис қилади ҳамда зарарли егуликларга бўлган хоҳишини камайтиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг