Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Организм “фильтри”: Жигар учун фойдали маҳсулотларни биласизми?

Организм “фильтри”: Жигар учун фойдали маҳсулотларни биласизми?

© Unsplash/engin akyurt

Жигар — энг муҳим органлардан бири. У қонни зарарли моддалардан тозалаб, танада витамин ва минералларни сақлайди. Шунингдек, яллиғланишни назорат қилиб, энергия ишлаб чиқаради.
 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати ушбу аъзо учун фойдали 10 та маҳсулот ҳақида маълумот берди.
 
Қовоқ. Бу маҳсулот бета-каротиннинг бой манбаи ҳисобланиб, жигарни ҳимоя қилишга ёрдам берадиган кучли антиоксидантдир. Ундаги С, Е, калий, магний ва темир каби муҳим витамин ва минераллар мазкур аъзо фаолиятини яхшилаб, ҳимоя механизмларини мустаҳкамлайди.
Қовоқда кўп миқдорда сув ва тола бўлиб, улар жигарни тозалашга ёрдам беради ва зарарли моддаларни организмдан чиқариб ташлашни тезлаштиради. Шу билан бирга, ёғ миқдори кам ва паст калорияли бу маҳсулот жигарга ортиқча юк тушишининг олдини олади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг