Паролни унутдингизми? «Chrome» ёрдам беради
Дейлик, сиз бирон-бир сайтда рўйхатдан ўтгансиз-у, вақт ўтиши билан паролингизни унутиб қўйдингиз. Паролни аниқлаш осон: чунки «хром»да қачонлардир яратилган барча пароллар сақланиб қолади.
Бу маслаҳат «Chrome 69» браузери ва ундан кейингилари учун
- Профилингизнинг иконкаси тугмасини босинг
- Энг юқорисидаги «Пароллар» («Пароли») тугмасини босинг
- Паролли сайтингизни топинг.
Умумий тавсиялар
- Браузернинг ўнг юқори бурчагидаги уч нуқтани босинг
- «Созламалар» («Настройки»)га киринг
- «Пароллар» (Пароли») бўлимига ўтинг
- Қидирув қаторига керакли сайт манзилини ёзинг.
Шунингдек, қуйидаги ҳавола ҳам сизнинг паролларингизни осонгина топиб беради:
chrome://settings/passwords
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter