Қора чой қон босимини яхшилайди — австралиялик олимлар
Ғарбий Австралия университети олимлари қора чой гипертонияга қарши курашишда мададкор восита эканини таъкидлашмоқда. Ушбу тадқиқот натижалари «American Journal of Clinical Nutrition» журналида эълон қилинди.
Мутахассислар систолик артериал босими (максимал юқори қон босими — таҳр.) баланд бўлган эркаклар ва аёллар иштирокида синов ўтказишди. Жалб этилган кўнгиллилар кунига уч финжон (чашка)дан қора чой ёки кофеинли ичимлик ичиб боришди. Уларнинг кўрсаткичлари биринчи кунда, орадан уч ой ўтиб ва синов бошланганидан ярим йил ўтиб текшириб кўрилди.
Маълум бўлишича, чой систолик ва диастолик (минимал) босимлар барқарорлашишига яхши таъсир кўрсатган. Хусусан, тунда кўрсаткичлар 10 фоизга яхшиланган. Самарадорлик биринчи кунданоқ қайд этилган бўлиб, олти ойгача давом этган.
Қора чой ва кўк чой ҳақида кўпроқ маълумот
«Тадқиқот натижалари қора чой таркибидаги кофеиндан ташқари қайсидир модда ҳам артериал босимнинг тунда ўзгариб кетиш тезлигига таъсир қилишини кўрсатди», — дейилади тадқиқот натижаларига бағишланган мақолада.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter