Шифокор ёшликни узайтиришнинг оддий усулини айтди
Қаришни секинлаштириш учун кунига уч стакан чой ичиш керак, деди эндокринолог Зуҳра Павлова. Тиббиёт фанлари доктори ўзининг Телеграм-каналида ёшликни узайтиришнинг оддий усулини айтиб ўтди.
Шифокорнинг сўзларига кўра, хитойлик олимлар чойни мунтазам истеъмол қилиш қаришни секинлаштириши мумкинлигини аниқлаган. Уларнинг тажрибасида Хитой ва Буюк Британиянинг 14 минг аҳолиси иштирок этди. Тадқиқот давомида респондентлардан қандай чойни яхши кўришлари ва қанча ичишлари сўралган.
«Кейин эксперимент иштирокчилари икки йил давомида кузатилиб, уларнинг физиологик кўрсаткичларини, жумладан, биологик ёшини қайд этишди», — дейди Палова.
Натижада олимлар олти-етти грамм чой барги билан кунига уч стакан чой ичиш организмни ёшартириши мумкин деган хулосага келишди, дея давом этди эндокринолог.
Тадқиқот муаллифларининг фикрича, чой таркибидаги фаол моддалар ёшликни узайтириши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter