Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Telegram» фойдаланувчиларини блоклаш ва блокдан чиқариш қандай бажарилади?

«Telegram» фойдаланувчиларини блоклаш ва блокдан чиқариш қандай бажарилади?

Фото: «Iz.ru»

Кимнидир блоклаб қўйиш фикри ўз-ўзидан келмайди: биров ҳаддидан ошади, ҳурматсизлик кўрсатади ёки хира пашшадек бездириб юборади, бир сўз билан айтганда — «ёқимсиз нусха». Бундайларни банлаш ёки блоклаш ва аксинча кейинчалик блокдан чиқариш қандай амалга оширилиши ҳақида «Telegram Store» ўз маслаҳатларини беради. 

Аввало айтиш керакки, «Telegram»да шахсий контактлар рўйхатида турган исталган юзерни банлаш, яъни блоклаб қўйиш мумкин. Гуруҳли чатларда ва супергуруҳларда бу функция шуларнинг асосчиси тайинлаган администраторларда бор.

Контактларни блоклаш ва блокдан чиқариш усуллари

Бирон бир фойдаланувчини «қора рўйхат»га киритиш тартиби қурилмалар турига қараб муайян ҳаракатларни талаб қилади.

Смартфонлар учун:

  1. Контактлар рўйхатидан банлаш керак бўлган юзерни топилиб, номи устига бармоқ билан босилади.
  2. Ўнг юқори бурчакдаги хизмат тугмаси (вертикал жойлашган уч нуқта) босилади.
  3. Очилган менюда «Block user» («Заблокировать», «Блоклаш») банди танланади.
  4. «Мазкур контактни блоклашга ишончингиз комилми?» деган саволга ижобий жавоб берилади — «OK».

Шахсий компьютерлар учун («Windows»):

Компьютерда ишловчилар «Telegram»даги аккаунтни икки йўл билан блоклай оладилар.

  1. Курсор контактлар рўйхатидаги фойдаланувчи номи устига олиб борилади ва сичқончанинг ўнг тугмаси босилади: очилган контекст менюсида «Block user» («Заблокировать», «Блоклаш») банди танланади.
  2. Курсор контактлар рўйхатига олиб борилиб, аввалига сичқончанинг чап тугмаси босилади, сўнгра ўнг юқори бурчакдаги «Contact info» («Информация о пользователе», «Фойдаланувчи ҳақида маълумот» банди танланиб, унда очилган ойнанинг пастки қисмидаги «Block user» қатори топилади ва блоклаш амалга оширилади.

Бирон бир фойдаланувчини «қора рўйхат»га киритиш у «дўстлар» сафидан тўлиқ ўчиб кетишини англатмайди. Бу фойдаланувчи контактлар рўйхатида тураверади, бироқ на сизга хабар жўната олади, на охирги марта қачон унинг контактига кирганингизни билади. Албатта, сиз ўзингиз истаган пайтда «айбдор»ни кечириб, яна сафга қайтара оласиз. Бу жараён ҳам худди юқорида саналган алгортимлар кўринишида кечади, фақат «Block user» ўрнига «Unblock user» («Разблокировать», «Блокдан чиқариш») банди пайдо бўлади.

Сизни «қора рўйхат»га киритишганида...

«Telegram»нинг блоклаш-блокдан чиқариш функциясининг хос хусусиятларидан бири шуки, қилинган ўзгаришлар ҳақида ҳеч қанақанги хабар берилмайди. Дейлик, сизни кимдир блоклаб қўйибди. Буни билиш учун бир нечта омилга эътибор қаратинг, масалан:

  • Фойдаланувчи анчадан бери онлайнда кўримаяпти. Анчадан буён унинг статуси ўзгармаган — «offline» ёки «Last seen recently».
  • Оригинал аватар ўрнида стандарт сурат турибди.
  • Хабар жўнатиш имконияти чекланган.

Бу аломатлар сиз блокланганингизни юз фоиз кафолатламайди, чунки фойдаланувчининг ўзи «Telegram»ни тарк этган бўлиши мумкин. Бу шубҳа-гумонни бошқа бировнинг аккаунтидан фойдаланиб аниқласа бўлади. Танишингизнинг телефонидаги «Telegram»дан ўзингизни қизиқтирган контактга хабар жўнатиб кўринг. Хабар кетиш-кетмаслигига қараб хулосани чиқариб оласиз.

Блоклашга тушиб қолмаслик учун нима қилиш керак?

Блокланишга сабаб нимада? Балки сиз «Telegram» канали ёки гуруҳидан чиқариб юборишга лойиқ хатти-ҳаракат (агрессивлик, бўлар-бўлмағур саволлар ва фикрларни ўртага ташлаш, спам тарқатиш ва ҳ.к.) қилгандирсиз? Бундай вазиятда «қора рўйхат»га киритилиш табиий. Демак, «Telegram»да блокка тушмаслик учун маълум бир чизиқ-чегаралардан ўтмаслик керак.

Гарчи бунинг эҳтимоли жуда паст бўлса-да, тасодифан ҳам блокланганлар рўйхатига тушиб қолиш ҳеч гапмас. Бунга шахсий мулоқот (телефон) орқали аниқлик киритилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг