Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тонометрсиз қон босимини қандай аниқлаш мумкин?

Тонометрсиз қон босимини қандай аниқлаш мумкин?

Фото: «Ok.ru»

Ёнингизда тонометр бўлмаса ҳам, артериал қон босимини текшириб кўриш мумкин. Бу ҳақда россиялик терапевт Aнастасия Aтаман маълум қилди, деб ёзади «Прайм».

Энг осон йўли — сонияни кўрсатувчи соат ёки смартфон иловаси ёрдамида томир уриш тезлигига қараб қон босимини аниқлаш. Бироқ бунда олинган натижалар фақат тахминий бўлади. Стрессли вазиятларда ёки жисмоний юкламадан сўнг дарров қон босимини ўлчамаслик керак. Чунки бундай ҳолатда юрак уриши тезлашади, дейди мутахассис.

Терапевтнинг таъкидлашича, қуйи қон босимида кучли нимжонлик, чарчоқ, уйқучанлик, чаккада оғриқ, кўнгил айниши ва бош айланиши кузатилади. Юқори қон босимида энса соҳасида оғриқ, бош суягида босим ва томир уриши сезилади, бирдан кўриш қобилияти бузилиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг