Умрни қисқартирувчи ичимликлар
Сан-Диегодаги Калифорния университети олимлари ширин ичимликларни мунтазам истеъмол қилиш ва эрта ўлим хавфи ўртасидаги боғлиқликни тушунтириб беришди. Тадқиқот натижалари PubMed тиббий порталида эълон қилинган.
20 йил давомида улар ўртача ёши тахминан 53 ёшни ташкил этувчи 100 мингдан ортиқ аёлларнинг таомномасини ўрганиб чиқишди. Иштирокчилар қайси алкоголсиз ичимликларни тез-тез ичиб туришларини маълум қилишган.
Натижада тадқиқот муаллифлари аёллар соғлиғига қанд миқдори юқори бўлган ичимликлар: морс, шунингдек ширин сув ва чой таъсир қилганини аниқладилар. Уларни ҳар куни ичган одамларда эрта ўлим хавфи анча юқори бўлган. Кузатув бошланганидан йигирма йил ўтгач, 14143 иштирокчи юрак-қон томир касалликлари ёки саратон хасталигидан вафот этди. Улар ҳафтасига етти порциядан ортиқ ширин сув истеъмол қилишга одатланган бўлишган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти давлатларни аҳоли орасида семизлик, диабет ва кариесни камайтириш учун ширин ичимликлар нархига 20 фоизлик солиқ жорий этишга чақирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter