Юрак касалликлари олдини олишнинг оддий усули аниқланди
Америкалик шифокорлар дуккаклилар, жумладан, ясмиқ ва нўхат истеъмоли юрак-қон томир касалликларининг олдини олишга ёрдам беради, деган хулосага келишди.
«MedicalXpress»нинг ёзишича, таомномага дуккаклиларни киритиш инфаркт ва инсульт хавфини 10 фоизга камайтиради.
Таъкидланишича, дуккаклилар таркибида оқсил ва клетчатка кўп. Шунингдек, уларнинг гликемия индекси паст, ёғи кам, холестерини эса йўқ.
Мутахассисларнинг фикрича, дуккакли маҳсулотлар қон босимини ҳам пасайтиришга кўмаклашади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter