Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юрак-қон томир касалликларида ўлим хавфини камайтириш учун исмалоқ истеъмол қилинг

Юрак-қон томир касалликларида ўлим хавфини камайтириш учун исмалоқ истеъмол қилинг

Фото: Newatlas.com

Тадқиқот натижаларига кўра, исмалоқ юрак-қон томир касалликларида ўлим хавфини 43 фоизга камайтиради.

Гап шундаки, баргли сабзавотларда кўп миқдорда К1 витамини мавжуд бўлиб, бу қон томирларини эластик қилади, бляшка шаклланишига (асосан холестерин, ёғ ва бошқа моддаларнинг томир деворларида тўпланиб, қон оқимини қийинлаштирадиган ҳолатдир) тўсқинлик қилади ва юрак муаммолари хавфини камайтиради.

Энг муҳими, К1 исмалоқ, брокколи ва карамда учрайди ва кунлик танқисликни ёпиш учун битта кичик стакан баргли кўкатлар етарли.

Таомномангизга, албатта, кўкатлар қўшинг!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг