Камбағал машина олса...
Маҳалламизда чиқинди тўкиш учун ажратилган махсус майдончада кичик бир уй ҳам қурилди. Уйга кичик бир оила кўчиб келди ва чиқиндихонани саришта тутиб, чиқиндилардан керакли-кераксизини ажратган ҳолда тирикчилигини бошлаб юборди. Албатта, бунинг учун МФЙ раисидан рухсат олган ёки келишган.
Нима қипти, Тошкентда бунақалар кўп, дерсиз. Олдинига мен ҳам шундай хаёлга бордим. Аксинча, яхши бўлди. Чиқиндихона ва унинг атрофи саранжомланди, киши ўзини олиб қочмайдиган даражада тоза тутила бошланди. У ердаги ёш оила эса чиқиндихонадаги чиқиндиларни титиб, елим идишлар, егуликларни ажратиб олар, уларни сотиб, кунини кўрарди...
Маълум вақт ўтиб, ўша ерда «Жигули» автомашинаси пайдо бўлиб қолди. Хотиндан сўрасам, йиғиб-терганига шу машинани сотиб олишибди, деди. Қойил, роса қунт қилган экан, буюрсин, дедим...
Яна вақт ўтди. Бир куни бу оила кўчиб кетганини айтишди. Сабабини сўрасам, МФЙ ва «ЖЕК»дагилар уларнинг «оилавий даромади»га ҳасад қилиб, ҳайдаб юборишибди...
Мана шундай маҳаллада яшаётганимдан орланиб кетдим...
Орадан ҳеч қанча муддат ўтмасдан, маҳаллани мелиса босди. Ҳаммаси тумтарақай бўлди...
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter