Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Осиё кубогини кўнгилдагидек бошлай олмади

Ўзбекистон Осиё кубогини кўнгилдагидек бошлай олмади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурияга гол ура олмади.

Сречко Катанец шогирдлари учрашувнинг биринчи бўлимини суст ўтказишди, 2-бўлим бошида Аббосбек Файзуллаев ва Шерзод Насруллаев туширилди. Янги кучлар ҳужумни бироз кучайтиришди, зарбалар берилди, аммо гол уришнинг имкони бўлмади.

Рақиб иккинчи бўлимда қаттиқ ҳимоявий услубда ўйнади, шунда ҳам бир қарши ҳужумда гол ҳам уриб қўйишди, бироқ  офсайд туфайли у бекор қилинди.

Сергеевнинг туширилиши ҳам Катанецга ёрдам бермади.

Осиё кубоги-2023. 1-тур

Ўзбекистон – Сурия – 0:0

Бош ҳакам: Аҳмад Абу Бакар (Уммон)

Ўзбекистон: 1. Ўткир Юсупов, 3. Ҳожиакбар Алижонов (13. Шерзод Насруллаев, 46), 15. Умар Эшмуродов, 4. Фаррух Сайфиев, 5. Рустам Ашурматов, 25. Абдуқодир Ҳусанов, 7. Отабек Шукуров, 9. Одил Ҳамробеков, 20. Ҳожимат Эркинов (22. Аббосбек Файзуллаев, 46), 11. Остон Ўрунов (13.Азизбек Турғунбоев, 90), 10. Жалолиддин Машарипов (21. Игор Сергеев, 74).

Сурия: Аҳмад Маданий, Айҳам Ханз Уссу, Муайад Аладжаън, Таэр Крума, Aмпнтул Уес, Эзекель Ҳам, Амар Рамадан, Жалил Элиас, Ибрагим Хесар, Маҳмуд Аласвад, Пабло Саббаг (Омар Харбин, 70).

Эслатиб ўтамиз, гуруҳимизда Австралия ҳиндларни мағлуб этган ҳолда пешқадам бўлиб олишган.

Ўзбекистон МТЖ кейинги баҳсида 18 январ куни Ҳиндистонга қарши ўйнайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг