1 кило палов тайёрлаш харажатлари қайси ҳудудда арзонга тушиши айтилди

Миллий статистика қўмитаси 1 килограмм палов тайёрлаш учун сарфланадиган харажатларни ҳудудлар кесимида ҳисоблаб чиқди.
Унга кўра, (2025 йил август ойи учун):
- Қорақалпоғистон Р. – 98 600 сўм
- Андижон вилояти – 105 500 сўм
- Бухоро вилояти – 108 400 сўм
- Жиззах вилояти – 110 000 сўм
- Қашқадарё вилояти – 111 700 сўм
- Навоий вилояти – 110 000 сўм
- Наманган вилояти – 109 400 сўм
- Самарқанд вилояти – 113 400 сўм
- Сурхондарё вилояти – 111 500 сўм
- Сирдарё вилояти – 105 700 сўм
- Тошкент вилояти – 113 600 сўм
- Фарғона вилояти – 115 000 сўм
- Хоразм вилояти – 107 000 сўм
- Тошкент шаҳри – 117 400 сўм
Маълумот учун, 1 килограмм палов учун – 0,3 л кунгабоқар ёғи, 300 гр пиёз, 700 гр мол гўшти, 1 кг сабзи, 1 кг гуруч, 100 гр нўхат, 10 гр зира, 20 гр ош тузи керак бўлади.
Қўмита, юқоридаги рақамлар ҳудудларда сотилаётган бир килограмм паловнинг нархига тўғри келмаслигини таъкидлаб, уларда палов тайёрлаш ва бошқа хизматлар ҳақи ҳам қўшиб ҳисобланишини эслатмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter