Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

1 сентябргача 35 та йирик лойиҳа сўзсиз ишга тушиши шартлиги таъкидланди

1 сентябргача 35 та йирик лойиҳа сўзсиз ишга тушиши шартлиги таъкидланди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент раислигидаги йиғилишда таъкидланишича, ўтган ҳафта Тошкентдаги форумга келган инвесторлар Ўзбекистонга сармоя киритишга янада катта қизиқиш билдирди, 30,5 миллиард долларлик савдо ва инвестиция шартномалари имзоланди.

Бу йилги дастур доирасида яна 26,5 миллиард доллар инвестиция бўлиши, 1 сентябргача 3,3 миллиард долларлик 35 та йирик лойиҳа сўзсиз ишга тушиши шартлиги таъкидланди.

Халқаро молия ташкилотлари маблағи ҳисобидан қурилаётган йўл, сув, электр бўйича 3-5 йиллаб чўзилаётган лойиҳалар борлиги кўрсатиб ўтилди.

Қайд этилганидек, логистика марказлари қуриш учун 2019 йилда Осиё тараққиёт банкидан олинган 197 миллион доллар бўйича қайта-қайта тендер ўтказилишига чек қўйилганида, ҳали бошланмаган ишга 200 минг доллар қарз фоизи тўланмасди.

Сув, экология ва қишлоқ инфратузилмасига жалб қилинган маблағлар бўйича 6 миллион доллар қарз фоизлари ўз вақтида таъминланганида, бошқа бирорта лойиҳа кечикмасди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг