Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

11 йиллик танаффусдан сўнг «Милан» тахтга қайтди (фото)

11 йиллик танаффусдан сўнг «Милан» тахтга қайтди (фото)

Италия чемпионатининг охирги туригача ҳам чемпион номи ноаниқлигича қолганди, аммо бугун шубҳаларга нуқта қўйилди.

«Милан» меҳмонда «Сассуоло»га қарши майдонга тушди ва йирик ҳисобда ғалаба қозониб, чемпионликни расмийлаштирди. Ўйинда Оливье Жиру дублга эришди. Бу жамоа сўнгги марта 2011 йилда чемпион бўлганди, 11 йиллик танаффусдан кейин улар яна биринчиликни қўлга киритишди.

«Интер» ҳам ўз уйида йирик ғалабага эришди, аммо уларга бу камлик қиларди. Чунки улар шаҳардошларидан 2 очко ортда эди. Аслида «Милан»ни дуранг қониқтирарди. Шунинг учун бу йил улар ҳақли равишда чемпион бўлди, дейиш мумкин.

А серия, 38-тур

Сассуоло - Милан 0:3
Голлар: Жиру, 17 (0:1); Жиру, 32 (0:2); Кесси, 36 (0:3)
22 май. Режо-Эмилия. «Мапеи — Читта-дель-Триколоре» стадиони.
Бош ҳакам: Даниэле Довери (Рим).

Интер - Сампдория 3:0
Голлар: Перишич, 49 (1:0); Корреа, 55 (2:0); Корреа, 57 (3:0)
22 май. Милан. «Жузеппе Меацца» стадиони.
Бош ҳакам: Марко Ди Белло (Бриндизи).

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг