Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

13 ноябрь — Халқаро кўзи ожизлар куни

13 ноябрь — Халқаро кўзи ожизлар куни

Фото: «Evrika.ru»

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугунги кунда дунёда 40 миллионга яқин кўзи ожиз киши бор, кўриш даражаси паст одамлар сони эса 124 миллион нафар.

1745 йилнинг 13 ноябрь куни Францияда таваллуд топган машҳур педагог Валентин Гаюи Петербург ҳамда Париж шаҳарларида кўзи ожизлар учун махсус бир нечта мактабларга асос солган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қарорига биноан бу кун Халқаро кўзи ожизлар куни деб белгиланган: мақсад бир умрга дунёни кўриш имконидан маҳрум бўлганларга барчанинг эътиборни қаратиш эди.

XVIII асрга қадар дунё бўйлаб кўзи ожизлар учун мактаблар бўлмаган. Валентин Гаюи илк бор ўзининг таълим бериш усулини намоён қилди. 1784 йил Парижда ҳукумат ва хайрия жамияти ёрдамисиз ўзининг шахсий маблағига ўз уйида тарихда илк кўзи ожизлар мактаби — «Меҳнаткаш кўзи ожизлар устахонаси»ни очди. Валентин Гаюининг илк шогирди черков эшиги олдига ташлаб кетилган болакай Франсуа де Лезюер бўлган. Кейинчалик мактабга яна 11 нафар қаровсиз болакай келтирилган.

Кўзи ожизларга таълим бериш ва тарбиялашни Валентин Гаюи илм даражасигача олиб чиқди. У «унциал» номли рельеф-чизиқли шрифтни ихтиро қилди. Ушбу ном лотин тилидан олинган бўлиб, «узунлиги бўйича бир унцияга тенг» маъносини англатади. Шрифтнинг ўзига хослиги шунда эдики, унинг ёрдамида кўзи ожиз болаларни ўқиш ва ёзишга, китоб ўқишга ўргатиш мумкин бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг