Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

13 ёшли қизнинг номусига теккан ИИБ ходими 15 йилга «кесилди»

13 ёшли қизнинг номусига теккан ИИБ ходими 15 йилга «кесилди»

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 25 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судида М. Ж.га (1992 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Миробод тумани ИИО ФМБ 3-сон ИИБ ҲПБ профилактика инспектори бўлиб ишлаган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судининг судьяси Ж. Хожаев раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ М. Ж. вояга етмаган З. Д.га (2010 йилда туғилган) нисбатан Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

Бундан ташқари, суд томонидан Жиноят-процессуал кодексининг 417-моддаси (жиноий жавобгарликка тортилмаган шахс томонидан жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланганда суднинг ҳаракатлари) тартибида М. Ж.га ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш учун шарт-шароит яратиб берган Ш. А., М. З. ва Ф. М.га нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси (қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатиш масаласини хал қилиш учун Бўстонлиқ тумани прокурорига хабар юборилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг