Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

17 ёшли Ўзбекистон чемпиони Италияда зўрлангани айтилмоқда

17 ёшли Ўзбекистон чемпиони Италияда зўрлангани айтилмоқда

Италиялик уч қиличбоз 17 ёшли қиличбозлик бўйича Ўзбекистон чемпионини зўрлаганликда гумон қилинмоқда.

Ҳодиса ўтган йилнинг 4-5 август кунлари Тоскана провинциясида содир бўлган, бироқ бу ҳақда Сиена полицияси ишга аралашганидан кейингина маълум бўлди, деб хабар бермоқда TRT телеканали.

Терговчилар аниқлашича, турли мамлакатлар спортчилари иштирок этган қиличбозлик бўйича машғулот вақтида зўрлаш содир бўлган. Ҳодиса иштирокчиларининг исмлари ошкор этилмаган.

Айбланувчиларнинг икки нафари ҳозирда тергов қилинмоқда, учинчиси вояга етмаган. Айбловларнинг жиддийлигига қарамай, Сиена прокуратураси дарҳол терговни бошламади, бу эса йирик халқаро жанжалга сабаб бўлди.

Жабрланган қиличбознинг юридик вакили айбланаётган спортчиларга нисбатан чора кўрилмаганидан ҳафсаласи пир бўлганини ва учаласига ҳам ҳеч қандай санкция ёки мусобақа фаолиятидан четлатиш бўлмаганини таъкидлаган.

Иш жиддий тус ола бошлагач, Италия қиличбозлик федерацияси тергов билан ҳамкорлик қилишини эълон қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг