Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

18 ёшли қиз қидирилмоқда

18 ёшли қиз қидирилмоқда

Жиззах вилояти Фориш тумани Қизилқум қишлоқ фуқаролар йиғини Эрали маҳалласида доимий рўйхатда турган, 2004 йилда туғилган Асилова Фарангиз Беркинбой қизи қидирилмоқда.

У 2022 йил 27 июн соат 11лар атрофида Жиззах шаҳри Сайилжойи маҳалла фуқаролар йиғини Ишчилар кўчасида яшовчи қариндошиникидан чиқиб кетган ва қайтиб келмаган.

Фарангиз Асилова қизил рангли катакчали нақшларга эга кўйлак ва қора рангли поябзалда бўлган.

Белгилари: бўйи 155-160 сантиметр атрофида, ўртача гавдали, чўзиқроқ юзли, соч ва қошлари қора, сочлари узун, лаблари ўртача қалинликда, қулоқлари супралари ўртача. Энгак соҳасида кичик холи бор.

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси Фарангиз Асилова тўғрисида маълумотга эга бўлган фуқаролардан ҳудудий ички ишлар органларига ёки «102» қисқа рақамига хабар беришларини сўраган. Шунингдек, 72-226-76-22 ҳамда 99-687-42-37 рақамларига қўнғироқ қилиш мумкинлиги маълум қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг