Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

+192. Тошкент «хавфли зона»лигича қолмоқда

+192. Тошкент «хавфли зона»лигича қолмоқда

Фото:«Xabar.uz»

2020 йил 24 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 39 348 (+192) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 100 нафари Тошкент вилоятида, 82 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 10 нафари Хоразм вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Миробод туманида яшаган 68 ёшли А.Э. (эркак), Чилонзор туманида яшаган 67 ёшли З.Г. (аёл) ҳамда Чиноз туманида яшаган 38 ёшли Х.Я. (аёл), жами 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун Тошкент шаҳрида 376 нафар, Тошкент вилоятида 141 нафар, Бухоро вилоятида 11 нафар, Хоразм вилоятида 8 нафар, Андижон вилоятида 7 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар, Наманган вилоятида 5 нафар, Сурхондарё вилоятида ҳам 5 нафар, Фарғона вилоятида 3 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятида 2 нафар, жами 564 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 35 551 (+564) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (90 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 517 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг