Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2 май. Урушнинг охирги ҳафтаси, Шишабангма, 323 аргентиналик, биринчи рақамли террорчининг йўқ қилиниши ва бошқа воқеалар

2 май. Урушнинг охирги ҳафтаси, Шишабангма, 323 аргентиналик, биринчи рақамли террорчининг йўқ қилиниши ва бошқа воқеалар

Коллаж: «Xabar.uz»

Байрам ва муҳим саналар

  • Ўқитувчилар куни (Эрон).

Воқеа-ҳодисалар

  • 1509 йил — испанлар Сан-Хуан шаҳри — ҳозирги Пуэрто-Рико пойтахтига асос солишди.
  • 1668 йил — Франция ва Испания ўртасида биринчи Аахен тинчлик шартномаси тузилди.
  • 1808 йил — Пиреней яриморолидаги урушлар: Мадрид аҳолиси француз мустамлакачиларига қарши бош кўтарди.
  • 1813 йил — Наполеон урушлари: Лютцендаги жанг.
  • 1919 йил — АҚШда биринчи йўловчи ташиш авиалинияси (Лос-Анжелес — Сан-Диего) ишга тушди.
  • 1933 йил — Германияда касаба уюшмалари фаолияти тақиқланди.
  • 1941 йил — Иккинчи жаҳон уруши: британ армияси Ироқда стратегик ҳарбий амалиётга киришди.
  • 1945 йил — Иккинчи жаҳон уруши: Италиядаги немис қўшини таслим бўлди.
  • 1945 йил — Иккинчи жаҳон уруши: Берлин мудофааси қўмондони Ҳелмут Вейдлинг таслим бўлиш тўғрисидаги буйруққа имзо чекди.
  • 1945 йил — Италияда фуқаролар уруши тугади.
  • 1949 йил — собиқ иттифоқда футбол мусобақасидан илк телерепортаж «Динамо» стадионида амалга оширилди.
  • 1955 йил — Ҳиндистон парламенти каста бўйича таҳқирлашни ман этувчи қонун қабул қилди.
  • 1957 йил — Жанубий Африкада британ мадҳияси миллий мадҳия сифатида бекор қилинди. Шунингдек, британ байроғи ҳам бекор бўлди.
  • 1964 йил — хитойлик алпинистлар саккиз минг метрдан баланд чўққилар орасида охиргиси — Ҳимолай тоғидаги Шишабангма чўққисини забт этишди.
  • 1982 йил — Фолкленд уруши: британ атом сувости кемаси Аргентинанинг «Генерал Белграно» крейсерини чўктириб юборди; 323 нафар аргентиналик ҳалок бўлди.
  • 1989 йил — Венгрия армияси Австрия билан чегарадаги 218 километрлик тиканли симдеворни бузишни бошлади.
  • 1991 йил — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2000 йилга бориб ОИТСни юқтирганлар сони дунёда 40 миллион кишига етишини башорат қилди.
  • 1995 йил — Босния серблари Хорватия пойтахти Загребга ракета зарбалари беришни бошлади.
  • 1997 йил — Тони Блэр Буюк Британия бош вазири бўлди.
  • 1999 йил — Жомолунгмада инглиз алпинисти Жорж Ли Мэллорининг жасади топилди. У ва шериги Эндрю Ирвайн 1924 йили қор бўрони туфайли йўқолиб қолганди.
  • 2005 йил — Ҳондурас президенти Рикардо Мадуронинг самолёти аварияга учради. Президент жабрланмади.
  • 2011 йил — биринчи рақамли террорчи — Усома бин Лодин АҚШ махсус хизматлари томонидан ўлдирилди.
  • 2014 йил — Евромайдон: Одесса касаба уюшмалари уйидаги ёнғин.

Таваллуд кунлари

  • 1859 йил — Жером Клапка Жером, инглиз ҳажвчи ёзувчиси.
  • 1868 йил — Роберт Вилямс Вуд, америкалик физик, ултрабинафша фотография асосчиси.
  • 1903 йил — Комил Ёрматов, ўзбек актёри ва кинорежиссёри, сценарийнавис.
  • 1911 йил — Мирзо Турсунзода, тожик ёзувчиси.
  • 1942 йил — Жак Рогге, Халқаро олимпия қўмитаси раиси (2001 — 2013-йиллар).
  • 1962 йил — Наби Жалолиддин, ёзувчи, шоир, журналист, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
  • 1975 йил — Дэвид Бекҳэм, инглиз футболчиси.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг