Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

20 ёшли қизга зўравонлик қилган аёл иши текширилмоқда

20 ёшли қизга зўравонлик қилган аёл иши текширилмоқда

Фото: Андижон вилояти ИИБ

Андижонда 20 ёшли қизга зўравонлик қилган аёл тасвирлари тарқалди. Вилоят ИИБ ушбу ҳолат юзасидан маълумот берди

Тармоқларда Андижон вилоятида аёл киши, бошқа бир аёлга нисбатан зўравонлик ишлатаётгани ҳолати акс этган видеотасвирлар тарқалиб, жамоатчилик эътирозига сабаб бўлмоқда.

Ҳолат ўрганилганда, аниқланишича 2024 йилнинг 15 декабр куни Андижон шаҳри, Ҳунарманд маҳалласида жойлашган кийим савдоси билан шуғулланувчи дўкон эгаси, 1992 й.т. фуқаро А.П. қўл остида сотувчи бўлиб ишловчи 2005 й.т. фуқаро С.С. ни ўзаро қарз олди берди масаласи ортидан унга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик каби хатти-ҳаракатларни содир этган.

Жабрланувчи, унга нисбатан бўлган тазйиқ ва зўравонлик ҳолати юзасидан илгари Ички ишлар органларига ёки яқинларига хабар бермаган.

Ҳозирда воқеа иштирокчиларининг барчасини шахсига аниқлик киритилган бўлиб, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг