2019 йил бошидан бери солиқ идораларида қанча ижара шартномаси тузилгани маълум қилинди
Давлат солиқ қўмитасида «Жисмоний шахслар жами йиллик даромадларини декларациялаш тизимининг ўзига хос хусусиятлари ва кўчмас мулк объектлари ижара шартномаларини солиқ органларида хисобга қўйиш тартиби» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтгани ҳақида хабар бергандик.
Давлат солиқ қўмитаси катта инспектори Комил Сайидовнинг маълумот беришича, 2019 йилнинг бошидан бери шу вақтга қадар умумий ҳисобда 130 мингта ижара шартномаси тузилган. Шулардан 52 минг 668 таси жисмоний шаҳслар ҳиссасига тўғри келади. Ўзига хос томони мазкур шартномаларнинг 22 мингдан зиёди Тошкент шаҳрида қайд қилинган.
2019 йилнинг 1 январидан бошлаб кўчмас мулкни ижарага бериш ва текин фойдаланиш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш бўйича талаб бекор қилинган эди. Эндиликда ижара шартномаларини солиқ органларида мажбурий ҳисобга қўйиш кифоя.
Аввалроқ, солиқ қўмитаси мутасаддиси Ўрикзор» бозорида мижозлардан чек талаб қилган солиқчи ва тадбиркор ўртасидаги можарога изоҳ берган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter