2021 йилги «Коинот гўзали» аниқланди
Ҳиндистон вакили Ҳарнааз Сандху «Коинот гўзали – 2021» гўзаллик танлови ғолиби бўлди. Бу ҳақда танлов ташкилотчининг Twitterдаги саҳифасида маълум қилинган.
Иккинчи ўринни Жанубий Африка вакили, учинчи ўринни парагвайлик қиз эгаллаган.
2020 йилда ўтказилган танловда Мексикалик Андреа Меса ғолиб бўлган эди.
Бу йилги «Коинот гўзали» танлови 70 маротаба ўтказилиб, у биринчи бўлиб Исроилда – Эйлат курортида ўтказилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter