Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таниқли блогер 2021 йилнинг энг ишончли смартфонларини аниқлади (видео)

Таниқли блогер 2021 йилнинг энг ишончли смартфонларини аниқлади (видео)

Скриншот

JerryRigEverything ютуб-канали юритувчиси Зак Нелсон навбатдаги ролигида 2021 йилда ишлаб чиқарилган смартфонлар орасидан энг ишончли ва мустаҳкамларини танлади

Ғолиб — Fairphone 4. Бунга ажабланмаса ҳам бўлади. Чунки бу смартфон эҳтиёт қисмларини осон алмаштириш учун махсус ишлаб чиқилган. Аккумулятори ҳам алмаштириладиган.

Нелсон иккинчи ўринни Google Pixel 6 Pro га берди: бу смартфон экранини атиги 60 сонияда алмаштирса бўлади.

Таъмир учун энг яроқсиз смартфон — iPhone 13 Pro Max.

Закнинг назарида, 2021 йилнинг энг инновацион смартфони — экрани букиладиган Samsung Galaxy Z Flip 3.

Ички тузилиши энг жозибали смартфон — Legion Duel 2. Бироқ энг ишончсиз смартфон «номинацияси»ни ҳам Нелсон шу смартфонга жоиз кўрди. Kyocera Duraforce Ultra 5G эса бунинг мутлақо акси. Тўлиқ тафсилотлар қуйидаги видеода (инглиз тилида).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг