2023 йилда давлатлар миқёсида 59 та уруш ва қуролли низо қайд этилди
Уппсала университети (Швеция) мутахассислари ҳисоб-китобларига кўра, 2023 йилда давлатлар миқёсида 59 та уруш ва қуролли низо қайд этилган. Бу қуролли тўқнашувлар ҳақида маълумотлар йиғиш бошланган 1946 йилдан буён энг катта кўрсаткич!
Бундан олдинги энг юқори чўққилар 2020 ва 2022 йилларга тўғри келган — 56 тадан қуролли низо.
Шу билан бирга, жангу жадаллар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2023 йилда 2022 йилга нисбатан икки баравар қисқарди — 310 минг нафардан 154 минг нафаргача. Бу Эфиопиянинг Тиграй ҳудудидаги ўта қонли урушнинг тугаши билан боғлиқ, дейишмоқда мутахассислар.
2023 йилда Украинадаги жанговар ҳаракатлар тахминан 71 минг кишининг ўлимига сабаб бўлди, Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги тўқнашувлар 21 минг кишини ҳаётдан олиб кетди, дейилади UCDP маълумотларида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter