2025 йил охирига келиб олтин нархи 2900 долларгача ошади – UBS
UBS таҳлилчилари 2025 йил охиригача олтин нархи бир унцияси учун 2900 АҚШ долларигача кўтарилишини тахмин қилмоқда. Уларнинг фикрича, бу геосиёсий хатарлар фонида марказий банкларнинг харидлари ва инвесторларнинг қимматбаҳо металга қизиқиши билан боғлиқ.
Таҳлилчиларга кўра, келгуси икки йил ичида олтин нархининг ошиши АҚШ Конгрессидаги Республикачилар партиясининг ҳукмронлиги, сармояларни диверсификация қилишга инвесторларнинг юқори қизиқиши ва юқори глобал ноаниқлик билан қўллаб-қувватланади.
Бундан ташқари, қимматбаҳо метал нархига макроиқтисодий ўзгарувчанлик ва геосиёсий хатарлар фонида марказий банклар томонидан харидлар ва олтинга стратегик инвестициялар таъсир кўрсатади.
Bloomberg маълумотларига кўра, 2024 йил бошидан бери олтиннинг спот нархи 28 фоизга ошди. Бунга марказий банклардан харидлар, АҚШ Федерал резерви томонидан пул-кредит сиёсатини юмшатиш, Европа ва Яқин Шарқдаги кескинликлар, хусусан, Россиянинг Украинадаги давом этаётган қуролли босқини сабаб бўлди.
Аввалроқ Goldman Sachs таҳлилчилари келаси йил охиригача олтин нархи бир унция учун 3000 долларга етишини башорат қилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter