2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси ўтказиладиган сана ва жой маълум бўлди

2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг қуръа ташлаш маросими 5 декабр куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтади, деб хабар берди ESPN.
Канада ва Мексикадаги бир нечта шаҳар ҳам маросим мезбонлиги учун курашди, якунда шоулар шаҳри — Лас-Вегаснинг қўли баланд келди, дейилади хабарда. 1994 йилда АҚШ мезбонлик қилган мундиал қуръаси ҳам айнан шу шаҳарда ташланган.
Маросим бугунги куннинг энг технологик ва машҳур ареналардан бири — «Сфера»да ўтказилади. Бу улкан шар 17,5 минг томошабинни ўз бағрига сиғдиради, 50 минг квадрат метр майдонда жойлашган, баҳайбат LED-экран билан жиҳозланган.
Маълумот учун: 2026 йилги жаҳон чемпионатига илк маротаба уч давлат мезбонлик қилади — АҚШ, Канада ва Мексика. Мусобақада 48 та терма жамоа иштирок этади — бу рўйхатда Ўзбекистон номи ҳам борлиги нафақат мундиал, балки қуръа маросимидаёқ ҳаяжонимизни каррасига ошириши аниқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter