Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

21 октябрь дам олиш куними? Ҳуқуқий изоҳ

21 октябрь дам олиш куними? Ҳуқуқий изоҳ

«Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида»ги Қонунга кўра, 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланган, ушбу кун дам олиш куни ҳисобланмайди. Демак, эртага 21 октябрь санаси расман иш кунидир. 

Меҳнат кодексига кўра, қуйидаги кунлар байрам (ишланмайдиган) кунлари ҳисобланади:

1 январь – Янги йил;
8 март – Хотин-қизлар куни;
21 март – Наврўз байрами;
9 май – Хотира ва қадрлаш куни;
1 сентябрь – Мустақиллик куни;
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни;
8 декабрь – Конституция куни;
Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрамининг биринчи куни;
Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрамининг биринчи куни.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг