24 соат ичида Ҳиндистонда чақмоқ уриши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди
Ҳиндистон шарқидаги Одиша штатида сўнгги 24 соат ичида кучли ёмғир пайтида чақмоқ уриши оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди, 3 киши жиддий жароҳат олди.
Қайд этилишича, Хурда шаҳрида тўрт киши, Болангирда икки киши, Ангул, Будҳа, Жагацингхпур ва Дханканалда бир киши ҳалок бўлган.
Бундан ташқари, Хурда шаҳрида яшин уриши оқибатида уч киши жароҳатланган.
Ҳиндистон метеорология департаменти штатнинг айрим ҳудудларида ёмон об-ҳаво яна тўрт кун давом этишини тахмин қилмоқда.
Маълумот учун, жорий йилнинг июнь ойидан бери Ҳиндистоннинг Ҳимачал-Прадеш штатида кучли ёғингарчилик оқибатида юзага келган кўчки ва тошқинлар натижасида 350 га яқин одам ҳалок бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter